Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш тизимида 22 млрд. сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқлангани айтилди

Соғлиқни сақлаш тизимида 22 млрд. сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқлангани айтилди

Фото:«Xabar.uz»

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан парламент эшитуви ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Унда коронавирус пандемияси даврида ажратилган маблағлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, 2020 йил Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ишларини молиялаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадида қарийб 13 трлн. сўм маблағ йўналтирилган.

Тошкент вилоятида 20 минг ўринли, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жами 7 085 ўринли карантин муассасалари ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманида 4000 ўринли махсус шифохоналар қурилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, бундай махсус шифохоналар Нукус, Самарқанд шаҳарлари ҳамда Термиз ва Поп туманларида ҳам барпо этилган. Шу билан бирга, қурилиш-таъмирлаш ишларига 1,2 триллион сўм, тиббиёт ва бошқа ходимларни қўшимча рағбатлантириш тўловларига 2,2 тириллион сўм, дори ва гигиена воситалари, озиқ-овқат, тиббий техника ва бошқа воситаларни сотиб олиш каби тадбирларга 1,3 триллион сўм маблағлар сарфланган.

Ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистон дунёнинг 221 та мамлакатлари орасида 1 млн. аҳолига нисбатан коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи бўйича 137-ўринни, COVID-19 дан ўлим ҳолати бўйича 159-ўринни эгаллаб, ҳозирги вақтда умумий аҳоли сонига нисбатан COVID-19 фаол босқичида бўлган беморлар 0,002 фоизни ташкил этмоқда.

Давлат бюджетининг 2020 йилнинг 9 ойи ижроси ҳисоботи материалларига кўра, ўтказилган давлат молиявий назорат тадбирларида 129,1 млрд. сўмлик ноқонуний харажатлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 22 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўтган йили Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга асосан 2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун 3 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг