Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда зовурга қулаган юк машинаси ичида қолиб кетган шахс қутқарилди (фото)

Сирдарёда зовурга қулаган юк машинаси ичида қолиб кетган шахс қутқарилди (фото)

Фото: вилоят ФВБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 22 март куни соат 14-10 да Сирдарё вилояти ЙҲХБ навбатчилик қисмидан вилоят ФВБнинг 1050 қисқа рақамига Мирзабод тумани Боғистон МФЙ Садаф кўчасидаги зовурга ўрнатилган кўприк устидан ҳаракатланаётган Қ.О бошқарувидаги «HAVO» русумли тупроқ ортилган юк автомобили зовурга ағдарилиб, йўловчиси А.С кабина ичида (сувда) қолиб кетганлиги тўғрисида хабар тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Воқеа жойига ФВБ навбатчи махсус қутқарув гуруҳи чиқиб, қутқарувчилар томонидан фуқаро А.С зовур ичидаги юк автомобили кабинасидан олиб чиқилди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилди.

Ҳозирда ушбу фуқаронинг аҳволи яхши. У қутқарувчиларга ўз миннаддорчилигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг