Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда янги утопия-шаҳар қурилди (фото)

Шимолий Кореяда янги утопия-шаҳар қурилди (фото)

Фото: EPA / UPG

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча, 3 декабрь куни мамлакат шимоли-шарқидаги Самжиён уездида янги шаҳарни очиб берди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар тарқатди.

Тантанали маросим муқаддас Пэкту (бу ўша Ким Чен Ин оқ отда чиққан жой) тоғи яқинида бўлиб ўтди.

Мамлакатдаги энг йирик қурилиш КХДР ҳозирги етакчисининг отаси Ким Чен Ир юртида амалга оширилган. Унинг ҳайкалини ҳам янги шаҳарнинг марказига ўрнатишди.

Корея марказий телеграф агентлиги ушбу шаҳарни замонавий тараққиётни ўзида акс эттирган социализм даврида қурилган утопия («Орзулар шаҳри») дея таърифлади.

Самжиён номи берилган шаҳарда янги тураржойлар, меҳмонхоналар, тиббиёт ва маданият муассасалари, тоғ-чанғи курорти бор.

ОАВ маълумотларига кўра, шаҳарда тўрт минг оила яшаши мумкин, юзлаб гектар майдонда 380 та квартал жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг