Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея ва Россияга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея ва Россияга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда

Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди. Брифинг давомида маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея ва Россия давлатларига амалга оширадиган расмий ташрифига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 5 апрель куни Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди. Учрашув давомида жорий йилда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб Президентимизнинг Россияга расмий ташрифини ташкил этиш режалаштирилаётгани, бўлажак музокараларга томонлар пухта тайёргарлик кўраётгани қайд этилган.

Шунингдек, 6 апрель куни Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегация билан ҳам мулоқотда бўлди. Учрашув давомида Ўзбекистон корейс ишбилармонларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши таъкидлаб ўтилди.

«Жанубий Корея парламенти нуфузли делегациясининг ташрифи Ўзбекистон Президентининг ушбу мамлакатга ташрифига тайёргарлик кўришнинг босқичларидан бири бўлди, деб айтиш мумкин», — дея маълум қилди Шерзод Асадов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг