Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабзда мудҳиш ҳодиса: эркак ўзига қўшиб уч фарзанди ва рафиқасини автомобил ичида ёқиб юборди

Шаҳрисабзда мудҳиш ҳодиса: эркак ўзига қўшиб уч фарзанди ва рафиқасини автомобил ичида ёқиб юборди

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи эркак шахсий автомобилида ўзига қўшиб уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Оиланинг барча аъзоси куйиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа 2020 йилнинг 30 июль куни тунги 22:00 да Шаҳрисабз туманида содир бўлган.

Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи Олим Тожиевнинг маълумот беришича, оила бошлиғи шахсий автомобилида кетаётган пайтда турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади ва автомобиль эшикларини ёпиб, уч нафар фарзанди, турмуш ўртоғи ва ўзига бензин сепиб, ёқиб юборади.

«Оила бошлиғи Н.С. хотини билан тортишиб қолиб, ўзи ва турмуш ўртоғини ҳамда уч нафар фарзандини ёқиб юборган. Бутун бошли оилага оила бошлиғининг ўзи ўт қўйганини шифохонага олиб келинган ўғли ҳушига келганда айтиб берди. Оила азалдан нотинч бўлган экан. Бу ҳақда шаҳар ИИБ дан маълумот олсангиз бўлади», — дейди Олим Тожиев.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни кунда тергов-суриштирув ишлари кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг