Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сардоба иши» бўйича 170 нафар шахс сўроқ қилинди - Бош прокуратура

«Сардоба иши» бўйича 170 нафар шахс сўроқ қилинди - Бош прокуратура

Фото: Халқаро пресс клуб

Халқаро пресс-клубнинг Сардобадаги фалокатга бағишланган сессиясида фалокат бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан ахборот берилди.

Сессияда иштирок этаётган Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Сардобадаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардобадаги объект буюртмачиси - «Сирдарё қурилишинвест» ДУК. Бу собиқ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «15-сонли қурилаётган объектлар бирлашган дирекцияси» бўла туриб, бош пудратчи сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» ДУК қатнашган. Қурилиш ишларига 28та субпудратчилар жалб этилган. Лойиҳачи сифатида «Узгип» МЧЖ иштирок этган, лойиҳаси қиймати 1,2 трлн сўмни ташкил қилган. Молиялаштириш манбаси бюджет маблағлари ҳисобидан бўлган.

Жиноят иши бўйича Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлигининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил қилинган. Жиноят иши бўйича қуйидаги асосий тергов тахминлари, яъни версиялар олдинга сурилиб, текширилмоқда:

1.Лойиҳалашдаги хатоликлар.
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик.
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар.
4. Табиий офат.

«Тергов тахминларини текшириш мақсадида, дастлабки тергов давомида жами 170 нафардан зиёд шахслар тергов гуруҳи аъзолари томонидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, сув омборини лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатация қилиш жараёнлари тўғрисида кўрсатмалар олинди. Жиноят иши доирасида 10тадан ортиқ экспертиза ва лаборатория таҳлилий тадқиқотлар тайинланди», деди Бош прокуратура масъули.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг