Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда беш нафар ишчи ўтин чўғидан заҳарланди

Самарқандда беш нафар ишчи ўтин чўғидан заҳарланди

Фото: «bfoto.ru»

Самарқанд шаҳрида беш нафар ишчи ис газидан  заҳарланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 2019 йил 5 ноябрга ўтар кечаси (соат тахминан 23:30да) Самарқанд шаҳар Қорасув массиви «Обод маскан» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жой қурилишида ишлаётган 5 нафар уста  ётоқхонани иситиш мақсадида қўлбола темир идишда ўтин чўғини олиб кириб ухлаши натижасида ис газидан заҳарланган.

Айни пайтда улар шифохонада. Беморларга «Ис газидан ўткир заҳарланиш» ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг