Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Самарқанд миллионлик шаҳар бўлади» – Эркинжон Турдимов

«Самарқанд миллионлик шаҳар бўлади» – Эркинжон Турдимов

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида «Хоким, вазир ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов узоғи билан йил охирига қадар, балки ундан олдинроқ Самарқанд аҳолиси бир миллиондан ортиқ шаҳарга айланишини маълум қилди.

«Аслида ҳозирнинг ўзида Самарқандд 1 миллион аҳоли яшайди. Шаҳарга яқин жойлашган бир неча туманлар қўшилиб кетган. Биз Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман қилмоқчимиз.

Аҳоли сони бир миллион бўлганидан сўнг, дунёда бундай шаҳарларнинг ўз статуси бор. Ҳар қандай бизнесмен бирор ҳудудга сармоя киритишдан олдин, аҳолиси сони қанча деб қизиқади. Шунга қараб меҳнат ресурслари, талабга баҳо берилади.

Шу ўринда Эркинжон Турдимов Қозоғистонни мисол қилиб келтирди. Ўзбекистондан аҳолиси икки барвар кам бўлса-да, 3та миллионли шаҳри бор – Олма-Ота, Астана ва Чимкент. Бизда эса битта – Тошкент», — қайд этган ҳоким.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг