Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг ҳарбий харажатлари 2025 йилда тарихий чўққига кўтарилади

Россиянинг ҳарбий харажатлари 2025 йилда тарихий чўққига кўтарилади

Иллюстратив фото

Россия мудофаага сарфлаётган харажатлар 2025 йилда энг юқори тарихий чўққисига кўтарилади, деб ёзди Bloomberg.

Хабарга кўра, Россия ҳукумати мудофаа учун харажатларни 2025 йилда 13,2 трлн рубл ($142 млрд)гача етказмоқчи. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан 6,2 фоизни ташкил этади.

2024 йилда мамлакатнинг ҳарбий харажатлари учун 10,4 трлн рубл сарфлаш режалаштирилган.

Россия ҳарбий харажатларини кейинги йилларда қисқартиришни режалаштирган: 2026 йилда — ЯИМнинг 5,6 фоизигача, 2027 йилда — 5,5 фоизигача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг