Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда Ўзбекистон фуқароси жасади топилди. Марҳум қурилишда баландликдан тушиб кетган

Россияда Ўзбекистон фуқароси жасади топилди. Марҳум қурилишда баландликдан тушиб кетган

Фото:«АиФ»

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

2019 йил 3 сентябрь куни М.И. Ленинград вилоятининг Всеволожск туманидаги қурилиш майдончасида баландликдан қулаш натижасида вафот этган.

Фожиали воқеа юзасидан Бош консулхона Ленинград вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш масаласи ҳал қилинмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг