Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва АҚШ армияси: кимнинг овқати зўр? (видео)

Россия ва АҚШ армияси: кимнинг овқати зўр? (видео)

Фото: «Yandex»

Экспертлар қўлига Россия ва Америкага тегишли иккита замонавий қуруқ паёк тушиб қолди. Иккала таомномани обдон таққослаш орқали қайси армия аскари бевосита жанг майдонида яхшироқ овқатланишини билиб олиш мумкин.

Паёкларнинг ҳар бири бир марта овқатланишга мўлжалланган.

Фото: «Yandex»

АҚШ

Америка тўплами етарлича ишончли қадоқланган, биринчи герметик қатлам ичига яна бир нечта герметик пакетчалар жойланган.

Таомдан ташқари сақич, чой, қанд, шарбат, пакетчали эрийдиган қуюқ қаҳва бор.

Иситкич ҳам жуда қизиқ ишланган. У ичига иссиқ сув қуйиладиган пакетдан иборат. Сўнгра у асосий таомлар солинган идишлар ўртасига жойланади (картошка, пишлоқ қайласи ва гўштли гуляш) ва картондан тайёрланган махсус таглик қўйилади.


Россия

Россия таомномаси ҳам пакет ва картон қутига қадоқланган. Улар оддийроқ кўринади. Таом портатив таглик ва спиртли ҳабдорилар ёрдамида иситилади.

Калорияси бўйича иккала таомнома ҳам деярли бир хил, тахминан — 2700 калория. Таркибига кўра эса Америка таомномаси етакчилик қилмоқда — ҳам яхшироқ қадоқланган, ҳам егуликлар сифатлироқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг