Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия элчиси юзига бўёқ сепилди

Россия элчиси юзига бўёқ сепилди

Фото: ТАСС

Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев Варшавадаги совет аскарлари қабристонига борган вақтда устига бўёқ сепилди, деб хабар берди «ТАСС».

Элчи қабристонга гул қўймоқчи бўлганида ҳужумга учраган. Воқеа содир бўлган видеоёзувга кўра, одамлар қабристон атрофида йиғилиб, «фашистлар» деб ҳайқиришган ва Сергей Андреевдан ташқари яна бир қанча одамларнинг устига бўёқ сепишган.

Ҳужумдан кейин элчи полиция ҳамроҳлигида ҳодиса жойни тарк этди, деб хабар берди «РИА Новости» мухбири.

ТАСС хабарига кўра, 9 май олдидан Варшавада совет аскарларининг ёдгорлик қабристони бузиб ташланган. Ёдгорликларда одобсиз ёзувлар ва «Go home» («Уйингга қайт») хитоби пайдо бўлган.

Аввалроқ Россиянинг Полшадаги элчихонаси хавфсизлик нуқтаи назаридан Ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган тадбирларни минимал даражага қисқартирган ва «Ўлмас полк» юришини бекор қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг