Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду собиқ жамоасига қайтиш истаги борлигига ишора қилмоқда

Роналду собиқ жамоасига қайтиш истаги борлигига ишора қилмоқда

Италиянинг «Ювентус» клуби етакчиси Криштиану Роналду Мадриднинг «Реал» клуби билан муносабатларни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда испан нашрлари хабар тарқатди.

Қайд этилишича, «Реал» дан кетганидан сўнг у Марселодан ташқари барча қаймоқранглилар билан алоқани тўхтатганди. Аммо вазият ўзгармоқда, Роналду шу йилда Эль-Класикода собиқ жамоасини қўллаш учун Мадридга келди ва ижтимоий тармоқларда собиқ жамоадошлари – Серхио Рамос, Лука Модрич ва бошқалар билан суратларни юклай бошлади.

«Буларнинг барчаси Криштианунинг Флорентино Перес билан муросага бориш, эски хафагарчиликларни унутиш ва «Реал»га қайтиш истагидан далолат беради», деб ёзмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йил ёзида 9 йил давомида ўйнаган «Реал»ни тарк этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг