Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рақиб сифатида биргина Шавкат Мирзиёевни кўраман» — Алишер Қодиров

«Рақиб сифатида биргина Шавкат Мирзиёевни кўраман» — Алишер Қодиров

Фото: «Миллий тикланиш»

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров жиззахлик сайловчилар билан учрашувда сайлов жараёнларида биргина Шавкат Мирзиёевни ўзига рақиб сифатида кўришини маълум қилди.

«Қолган партияларнинг номзодларини мен ўйламанки, халқимизнинг ўзи ҳам жуда тез жойига ўтказиб қўяди», — дея қўшимча қилган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Адолат» партияси «Миллий тикланиш» етакчиси Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблаб чиққан эди.

Шунингдек, яна бир номзод Мақсуда Ворисова ҳам Алишер Қодиров тўғрисида фикрлар билдириб, «бугунги гапи эртага тўғри келмайдиган “Миллий тикланиш”нинг “сўзамол” номзоди ҳар доимгидек осон, енгил йўл қидираётганга ўхшайди», деганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг