Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурилиш корхоналари сони бўйича етакчи бўлган ҳудудлар маълум бўлди

Қурилиш корхоналари сони бўйича етакчи бўлган ҳудудлар маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда жами 41 415 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 615 тага кўп.

2021 йил январь ойида 607 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

- Тошкент шаҳри – 8 034 та
- Тошкент вилояти – 3 592 та
- Қашқадарё вилояти – 3 334 та
- Фарғона вилояти – 3 270 та
- Андижон вилояти – 3 121 та
- Самарқанд вилояти – 3 117 та
- Бухоро вилояти – 2 773 та
- Сурхондарё вилояти – 2 517 та
- Қорақалпоғистон Р. – 2 333 та
- Наманган вилояти – 2 302 та
- Жиззах вилояти – 2 034 та
- Хоразм вилояти – 1 924 та
- Навоий вилояти – 1 571 та
- Сирдарё вилояти – 1 493 та

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг