Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига қўйилган чекловни узайтиради

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига қўйилган чекловни узайтиради

Қозоғистонда нефт маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олти ой муддатга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Бу борда мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идорлари қўшма буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқишган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу чора ёқилғи-мойлаш материаллари экспорти устидан назоратни кучайтириш ва Россия олдидаги ёқилғи реэкспортини тақиқлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига қаратилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, айни пайтда мамлакатда аҳоли орасида энг харидоргир бўлган АИ-92 бензини ва дизел ёқилғиси истеъмоли ўзига хос бўлмаган равишда ошиб бормоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, нефт маҳсулотлари билан боғлиқ «яширин бизнес»нинг ойлик ҳажми 10 дан 45 минг тоннагача етади. Бу эса бевосита Қоғоғистонга қўшни давлатлардаги бензин ва дизел ёқилғисининг баланд нархлари билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳукумати 2025 йил 1 февралдан 2025 йил 29 мартгача худди шундай тақиқни эълон қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг