Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда маст ўғил отасининг қотилига айланди

Қашқадарёда маст ўғил отасининг қотилига айланди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст ўғил танишидан иш ҳақини талаб қилиш учун пичоқ билан уйидан чиқиб кетишига тўсқинлик қилган отасини пичоқлади. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўғил 2020 йил 3 ноябрь куни соат 18:00 ларда кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўз уйига келган ва фермер хўжалигида бирга ишлаган таниши билан телефонда тортишиб қолган.

Судланувчи қўлига пичоқ олиб, ташқарига чиқиб кетаётганида унинг 1955 йилда туғилган отаси ўғлини тўхтатиб қолишга уринган ва маст ҳолатга кўчага чиқишига рухсат бермаган. Ота-бола ўртасида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида ўғил пичоқни отанинг чап кўкрак соҳасига санчиб олиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг