Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда юзлаб ўқитувчилар коронавирусга гумонланмоқда

Қашқадарёда юзлаб ўқитувчилар коронавирусга гумонланмоқда

Фото: Xabar.uz

Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда касалликдан гумонланувчилар ва аҳолининг мурожаатлари асосида «COVID-19» вирусига лаборатория текширувлари олиб борилмоқда, дейилади Қашқадарё вилоят СЭОМ ахборот хизмати хабарида.

Шу кунга қадар вилоят Санитария-эпидемологик осойишталик марказининг махсус лабораториясида 201 319 нафар фуқародан олинган таҳлил натижалари кўриб чиқилди. Натижада 15 сентябрь 10:00 ҳолатида вилоятда жами 1034 ҳолатда «COVID-19» билан касалланиш қайд этилди. Айни пайтда эса вирусни юқтириб олган 958 нафар бемор даволаниб, соғайганларнинг умумий кўрсатгичи 93 фоизни ташкил қилмоқда.

Умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини карантин қоидалари ва талаблари асосида ташкил этиш мақсадида вилоятдаги барча педагог ходимлар коронавирусга текширилмоқда. Вилоятда 1151 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 55 562 нафар ўқитувчи ва бошқа ходимлари фаолият кўрсатиб келади. Шу кунга қадар Қашқадарё вилоят СЭОМ ва унинг шаҳар ва туман марказлари орқали 32 892 нафар педагог ходимлардан вирус таҳлиллари олиб ўрганилди.

Лаборатория текширувидан ўтган 855 нафар ходим вирус юқтирганликда гумонланиб, дастлабки хулосалар берилди. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш зарур. Шундай бўлса-да, улар зарурий дори дармон, тиббий воситалар билан таъминланиб, шифокорлар томонидан кузатувга олинди. Навбатдаги босқичда эса вирусни юқтирганликда гумонланган педагог ходимлар яна бир бор текширувдан ўтади. Бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади, – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг