Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарс икки қўлдан: энди навбат судьялар ва суд ходимларига...

Қарс икки қўлдан: энди навбат судьялар ва суд ходимларига...

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун икки ҳафталик махсус ўқув курси ташкил этганидан хабарингиз бор. Ўшандаёқ айтилган эдики,  ўқув-курслари икки қисмдан иборат бўлади, насиб.

Биринчи босқичда ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган журналист ва блогерларнинг касбий малакасини оширишга кўмаклашиш, хусусан, суд процессларини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари  ҳақида фикр алмашилди, баҳс-мунозара қилинди.  Ўқув-курслари якунида иштирокчиларга «Суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасида конструктив мулоқот» қўлланма ва сертификатлар тақдим  этилгани ҳақида аввал хабар берилганди.

Мана, навбат судья ва суд ходимларига келди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, куни кеча  «Суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги конструктив мулоқот» мавзуидаги ўқув курсларининг иккинчи босқичи бошланди.

Бир ҳафтага мўлжалланганўқув-курсларида судьялар ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош консультантлари иштирок этмоқда. Илк машғулотда асосан Олий суд Пленумининг «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»гиқарори мазмун-моҳияти хусусида гап борди. Ўқув-курслари давомида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш самарадорлигини оширишда матбуот хизматларининг ўрни ва роли, суд процессларида мулоқот психологияси , ахборот беришнинг ҳуқуқий асослари ва журналистлар билан мулоқотнинг асосий қоидалари мавзуларида сўз юриталади.

Ўқув-машғулотлари бевосита ва билвосита (онлайн) шаклида бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг