Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қандай ҳолатларда ИИВ ходими шахсий автомобилингиздан мажбуран фойдаланиши мумкин?

Қандай ҳолатларда ИИВ ходими шахсий автомобилингиздан мажбуран фойдаланиши мумкин?

Фото: Xabar.uz

Қандай ҳолатларда Ички ишлар органлари ходими фуқароларнинг шахсий автомобилидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида вазирликнинг телеграм-каналида маълумот бериб ўтилди.

Унга кўра, Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

— табиий офат юз берган жойга бориш;
— шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
— жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
— ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг