Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Администрация раҳбарига топшириқ берди

Президент Администрация раҳбарига топшириқ берди

Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор сўнгида Президент Мирзиёев йиғилишда муҳокама қилинган масалалар ислоҳотлар натижадорлигини ошириш учун муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Администрация раҳбарига йиғилишда кун тартибида бўлган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Жумладан, Умрзоқовга йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг