Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» яқин кунларда об-ҳаво қандай бўлишини эълон қилди

«Ўзгидромет» яқин кунларда об-ҳаво қандай бўлишини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди.

Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январ кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача бўлади, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуқгача атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Республика йўлларида баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг