Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга яна вакцина олиб келинди

Ўзбекистонга яна вакцина олиб келинди

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
  • 20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 460 000 дозаси "Sputnik V",
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг