Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчиси президент Зеленскийга ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон элчиси президент Зеленскийга ишонч ёрлиғини топширди

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Украинага янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов 11 декабрь куни Мариинский саройида Украина Президенти Владимир Зеленскийга ишонч ёрлиғи топширди.

Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, маросим ишонч ёрлиқларини топшириш ва Украина Президентининг нутқи билан чегараланди.

Владимир Зеленский Ўзбекистон Украинанинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги экани, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга интилаётганини таъкидлади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг