Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиё билан Европани боғловчи мамлакатга саёҳат! (фото)

Осиё билан Европани боғловчи мамлакатга саёҳат! (фото)

Фото: Xabar.uz

Биринчи кун. «Пандемия шароитида туризм» лойиҳасини ташкил этган Туркия маданият ва туризм агентлиги чорлови билан ўзбекистонлик бир гуруҳ журналист ва блогерлар ушбу мамлакатга ташриф буюрди. Улар орасида Xabar.uz мухбири ҳам бор.

Туркия – Осиё билан Европани боғловчи мамлакат. Туризмни ривожлантириш учун қандай имконият бўлса, ундан оқилона фойдаланилади. Мисол учун, бутун дунёга хавф солиб турган пандемия шароитида ҳам юқорида номи тилга олинган лойиҳа амалга ошира бошланди.

Ўрганадиган жиҳатлар кўп. Ҳатто чартер рейс билан бир муддат мамлакатда бўладиганлар ҳам шаҳар бўйлаб саёҳатларга таклиф этилади.

Истанбулда йирик иккита аэропорт бор. Бу ердан дунёнинг барча нуқталарига парвозлар амалга оширилади. Ҳозирги шароитда шахсий гигиена масаласи ва касаллик юқтирмаслик учун барча шароитлар яратилган. Энг муҳим жиҳат - тарихий объектлар қандай яратилган бўлса, шундай сақлашга эътибор кучли. Масалан, Усмонийлар халифалигининг сўнгги султонлари яшаган ва фаолият олиб борган «Боғчасарой» ўзининг салобати, архитектураси билан машҳур.

Саройдаги барча жиҳозлар, осори-атиқалар асл ҳолича сақланган. Тақсим майдони, ер қаърида жойлашган метро, тор кўчаларда ҳаракатланаётган дастлабки травмай, умуман олганда, барчасида сайёҳатчилар ва мамлакат аҳолиси учун қулайлик яратиш биринчи ўринда туради.

Энг қизиғи, 16 миллионлик аҳоли истиқомат қиладиган Истанбулда 3 мингта масжид, 40 та олий ўқув юрти бор. Мамлакатдаги энг биринчи театр ҳам шу қадимий шаҳарда очилган.

Босфор бўғози, Қора денгизда ҳаракатланаётган сув транспортлари кишини ҳайратга солади.

«Сув тараққатиётга элтувчи олтин йўл». Мана шу олтин қоида Туркиянинг туризм йўналишида энг етакчи мамлакатлардан бири эканлигини исботлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг