Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оққўрғон ҳокими ўринбосарига иш қўзғатилди

Оққўрғон ҳокими ўринбосарига иш қўзғатилди

Туман ҳокими ўринбосарининг маъмурий жавобгарликка тортилганлиги юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

Оққўрғон туман ҳокимининг ўринбосари «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ёшларга ер ажратиш бўйича талабгор фуқаро М.Э.нинг 18.02.2021 йилдаги деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси туман ҳокимлиги девонхонасидан шу кунга қадар рўйхатга олинмасдан туман ҳокимининг ўринбосари хизмат хонасида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, орадан 77 кун ўтган бўлсада мурожаатни рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва муаллифга жавоб хати юбориш чораларини кўрмаган.

Шу каби қонунбузилишига 600 нафардан ортиқ ёшларнинг ер ажратиб бериш ҳақидаги мурожаатлари бўйича ҳам йўл қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг