Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар Ер юзидаги энг «ўлик» ҳудудни аниқлашди

Олимлар Ер юзидаги энг «ўлик» ҳудудни аниқлашди

Фото: «travel.ru»

Францияда Париж-сюд университети олимлари Эфиопиядаги Даллол водийсида тадқиқот ўтказишгач, у ерда ҳеч қандай бактерия бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келишди. Бу ҳақда «Nature Ecology & Evolution»га таяниб «Regnum» хабар берди.

Сайёра юзасида сув бўлиши кўпинча яшашга яроқли мезон сифатида қараларди. Лекин бизнинг тадқиқотларимиз Ер юзида сув бўлишига қарамай, мутлақо ҳаётсиз жойлар ҳам борлигини исботлади, — дейди мутахассислар.

Уларнинг таъкидлашича, водийдаги сув ҳарорати 109 даража атрофида, устига-устак, ниҳоятда шўр ва нордон. Уларнинг фикрича, бундай шароитда ҳар қандай тирик ҳужайралар парчаланиб кетади.

Бундан олдин испан олимлари Даллол водийсида бактерияларни аниқлаш бўйича тадқиқот натижаларини чоп этишганди, бироқ француз мутахассислари буни инкор этишмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг