Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оғир ва ўта оғир жиноятлар кўпайди» – Сенаторлар

«Оғир ва ўта оғир жиноятлар кўпайди» – Сенаторлар

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Сенаторларнинг қайд этишича, республика бўйича рўйхатга олинган жами 62 081 та жиноятнинг 41 087 таси ёки 66 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.

Умумий жиноятчилик 34,7 фоизга кўпайган, оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, жумладан, қасддан одам ўлдириш 13, баданга оғир шикаст етказиш 13, номусга тегиш 27,7, босқинчилик 18,5 фоизга ортган.

Тезкор-қидирув ва излов йиғмажилдларини ўрганиш, фош этилмаган ишлар бўйича кескин муҳокамалар ўтказиш, тадбирларни жадаллаштириш ишлари деярли бажарилмаган. Оқибатда республика бўйича қидирувда бўлган 9 790 нафар шахсдан 6 761 нафари ёки 75 фоизи ушланмаган.

Шунингдек, Терговга қадар текширув ва тергов устидан назорат ҳам самарали ташкил қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг