Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда «Нексия» ва трактор тўқнашди. Икки киши вафот этди

Нукусда «Нексия» ва трактор тўқнашди. Икки киши вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 9 март куни соат 09:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, «Телецентр» ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида ҳайдовчи К.Х. «FN 953 LOBOL» русумли тракторни бошқараётиб чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (шахсига аниқлик киритилмоқда) бошқарувидаги «Нексия» русумли транспорт воситаси тракторга урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Натижада «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган. Ёнғин чиқиши оқибатида «Нексия» автомашинаси ёниб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда «Йўл ҳаракати қоидалари»га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг