Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нохуш рекорд яна янгиланди, етти бемор вафот этди

Нохуш рекорд яна янгиланди, етти бемор вафот этди

2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 (+773) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 94 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 33 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 81 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 117962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг