Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов 7 соатга чўзилган баҳсда қийин вазиятдан чиқиб кетди

Нодирбек Абдусатторов 7 соатга чўзилган баҳсда қийин вазиятдан чиқиб кетди

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2023» мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди.

Унда «Мастерс» гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг ўйнади. Етти соат давом этган баҳс давомида ҳамюртимиз қийин вазиятга тушиб қолишига қарамай, натижани дурангга олиб бора олди. Шу тарзда 9 турдан сўнг 6.5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.

«Челленжер» гуруҳида Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу гал юртдошимиз америкалик Абхиманю Мишрани таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг