Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нега энди йўқ?»: дунёнинг энг бадавлат кишисидан 10 иқтибос

«Нега энди йўқ?»: дунёнинг энг бадавлат кишисидан 10 иқтибос

Фото: ТАСС

«Forbes» талқинига кўра, 2018 йили $135,6 млрд. бойлиги билан дунёнинг энг бадавлат кишисига айланган Жефф Безосдан иқтибослар.

Бизнес

Бизнесда энг кўп бериладиган савол: «Нега?». Жуда яхши савол, аммо бундан ҳам зўри бор: «Нега энди йўқ?».

«Wired» учун интервьюсидан, 2011 йил 13 ноябрь.

Келажак

Доим келажакка мослашиб бориш зарур. Атрофингдаги дунё ўзгараётганида ва сенга терс туриб олганида, шамол ортингдан эсаётганида, буни тушуниб олиш ва отни қамчилаб қолиш керак. Сўнгги пушаймон — ўзингга душман.

«The Washington Post» учун интервьюсидан, 2015 йил 25 сентябрь.

Китоблар

Аксарият китобларга видео ва анимациялар қўшиш фойдасиз. Бу китобни кучайтирмайди, қайтанга ўқувчини чалғитади. Китобга видео қўшганингиз билан Ҳемингуэйни бошқа кучайтира олмайсиз-ку.

«The Washington Post» учун интервьюсидан, 2010 йил 28 июль.

Истеъмол

Истеъмолнинг энг ёмон шакли одамларни аслида ҳаётларини яхшилашга хизмат қилмайдиган нарсаларни сотиб олишга ундашидир. Банкларга борганимда, одамларга кейин фақат таътилда боришгагина ярайдиган уй учун иккинчи кредит таклиф этилаётган рекламаларни кўрсам, хафа бўлиб кетаман. Бориб турган ёвузлик.

«Wired» учун интервьюсидан, 1999 йил 1 март.

Танқид

Агар сиз бу дунёда қизиқроқ нимадир қилаётган бўлсангиз, танқидчилар топилади. Агар умуман танқидни кўтармасангиз, ҳеч бир янгилик ёки қизиқарли ишга қўл уриб ўтирманг.

«Vox Media's Code Conference», 2016 йил 31 май.

Инновациялар

Назаримда, инновациялар учун ёмон даврнинг ўзи йўқ. Яхши замон бўладими, ёмонми — инновация билан шуғулланаверинг... Бизнинг бунга шунчалик ишончимиз комилки, бошқа йўлимиз ҳам йўқ, шекилли.

«Bloomberg» учун интервьюсидан, 2008 йил 16 апрель.

Интернет

Бугунги интернет (2012 йил назарда тутиляпти — таҳр.) 1908 йилдаги Хёрли кир ювиш машинаси даражасида турибди. Бу бизнинг ҳақиқий ҳолатимиз. Тўғри, сочимиз кир ювиш машинасига илашиб қолмаяпти, аммо бу бориб турган ибтидоийлик. Биз 1908 йилдамиз.

TED конференцияси, 2012 йил 22 апрель.

Сўз эркинлиги

Бизнинг маданий меъёрларимиз одамларга ёқимсиз нарсаларни гапириш ҳуқуқини бермоқда. Бу бизга ёқиши шарт эмас. Биз уларни кечки овқатга таклиф этишга ҳам мажбур эмасмиз. Бироқ биз уларга буни гапиришларига рухсат беришимиз шарт.

«Code Conference», 2016 йил 31 май.

Космоснинг ўзлаштирилиши

Буюк саноатлар компаниялар томонидан яккаш барпо этилган эмас. Космосда кўплаб ғолиблар учун жой доим топилади.

Ҳаво парвозлари ва астронавтика музейи, 2016 йил 14 сентябрь.

Фойда

Сиз 15 хил усулда ҳисоб-китоб қилсангиз ҳам, барибир, ҳар гал рақамлар нархларни туширмаслик кераклиги, акс ҳолда фойдангиз кам бўлишидан сўзлайди. Шу чорак, шу йил учун бу, шубҳасиз, тўппа-тўғри. Бироқ, эҳтимол, фойда харидлар сонини оширадиган — улар (мижозлар) бошқалардан эмас, сиздан кўпроқ харид қиладиган истиқболдаги ўн йиллик учун бундай эмас.

«Fast Сompany» учун интервьюсидан, 2004 йил 1 август.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг