Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда тадбиркордан 16 минг АҚШ доллари талаб қилган мактаб директори ушланди

Навоийда тадбиркордан 16 минг АҚШ доллари талаб қилган мактаб директори ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир бўлиб ўтди. 

Маълум бўлишича, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб директори А.О. хусусий корхона раҳбари С.Ҳ.дан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 16 000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулнинг бир қисми сифатида 9 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Бу ҳақда  Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг