Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда 35 гектар суғориладиган ерни пулламоқчи бўлган шахслар ушланди

Навоийда 35 гектар суғориладиган ерни пулламоқчи бўлган шахслар ушланди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 35 гектар суғориладиган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Қад этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Т. «Навбаҳор» МФЙдаги 2 нафар фуқаро ва 2 та МЧЖга тегишли жами 35 гектар суғориладиган экин ер майдонини уларнинг хабардорлигисиз фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 82 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг