Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нархи 1 долларлик эшитиш қурилмаси яратилди

Нархи 1 долларлик эшитиш қурилмаси яратилди

Фото: «Ferra.ru»

Жоржия технология институти (АҚШ) олимлари нархи 1 долларлик эшитиш аппаратини яратишди. Бу ҳақда «PLOS ONE» фан нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, дунёда қарийб 200 миллион киши яхши эшитмасликдан қийналади. Эшитиш қурилмаларини топиш эса кўпинча муаммо, бунинг устига нархиям осмонда. Ҳеч муболағасиз, жоржиялик олимлар ҳақиқий инқилоб ясашди.

Олимларга кўра, ушбу қурилманинг нархи, барча жамланмалари билан бирга, 1 доллар атрофида. Қурилманинг корпуси 3D-принтерда чиқарилади, дастурий таъминоти эса очиқ кодли.

Энг ажабланарлиси, бу қурилмани истаган одам ясай олади. Қурилма маълумотлари (жумладан, чизмалари)ни интернетдан бепул кўчириб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг