Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги сув омборидан она-болаларнинг жасади топилди

Намангандаги сув омборидан она-болаларнинг жасади топилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 октябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган «Эски ер» сув омборидан 3 нафар одам жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 2020 йил 26 октябрь куни соат 17:00 ларда Янгиқўрғон тумани, Навкент маҳалласида яшовчи аёл Н.Ғ. (1984 й.т., судланмаган, уй бекаси) шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи оиласига тегишли бўлган 2,0 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган.

Сўнг, икки нафар вояга етмаган фарзанди билан тумандаги «Янгиқўрғон эски ер» сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларнинг чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг