Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Метан заправка»лар водий вилоятларида ҳам ёпилди

«Метан заправка»лар водий вилоятларида ҳам ёпилди

«Ўзтрансгаз» Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари вақтинчалик фаолиятини тўхтатганини маълум қилмоқда.

«Об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа обектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис уларга табиий газ етказиб бериш долзарб ҳисобланади.

Шуни инобатга олиб, Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бугун 7 декабр куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди», – дейилади хабарда.

«Ўзтрансгаз» вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини эслатиб, аҳолида «келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун узр» сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, «метан заправка»лар фаолиятининг тўхтатилиши Тошкент шаҳрида аввалроқ бошланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг