Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жарима миқдори кескин оширилди

Мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жарима миқдори кескин оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Қонун (ЎРҚ-558, 28.08.2019 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонунга мувофиқ:

  • никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланди (ҳозирда аёллар учун 17 ёш);
  • маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик оширилиб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди (ҳозирда бир баравардан уч бараваригача). Агар ушбу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.
  • Вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача (ҳозирда беш бараваридан ўн беш бараваригача), агар бу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятни маъмурий жазога тортилгандан кейин такроран бажармаслик энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг никоҳ ёши белгиланишига оид қисми 2019 йилнинг 1 сентябридан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг