Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх вафот этди

Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх вафот этди

Буюк Британия Лордлар Палатасининг умрбод аъзоси, 81 ёшли Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх 2022 йил 22 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи хабар берди.

Лорд ўзидан 44 ёш кичик, самарқандлик Гулихоним Муродовага уйлангани билан Ўзбекистонда тилга тушган эди.

«Кенияда туғилиб, Угандада катта бўлган, суғурта компаниясини бошқариб миллионерга айланган, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги барча йирик халқаро тадбирлар, хусусан сайловларда кузатувчи бўлиб иштирок этган, мамлакатдаги ўзгаришларни қўллаб келган Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх Ўзбекистон тарихи ва маданиятини яхши биларди ва ҳурмат қиларди», деб ёзади журналист Азиза Қурбонова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг