Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан сақланиш учун нималар қилиш керак?

Коронавирусдан сақланиш учун нималар қилиш керак?

Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг сайтида коронавируснинг олдини олиш учун қуйидаги тавсиялар берилди:

— қўлни доимо совун билан ювиш ёки қўл учун махсус санитарлик гелидан фойдаланиш;
— йўтал пайтида оғиз ва бурунни ластрўмолча ёки қўл билан тўсиш;
— грипп билан касалланган беморлар билан мулоқотдан қочиш;
— гўшт ва тухумни яхшилаб маромида қайнатиш;
— ёввойи ва уй ҳайвонлари билан ҳимояланмаган мулоқотдан қочиш;

Фейсбукдаги гуруҳларда ёзилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда душанба кундан ниқобларни мажбуран алмаштириб тақишни жорий этмоқчи. Мантиқан тўғри. Бироқ ХСС маълумотларига кўра, умуман олганда халқаро амалиётга биноан болага доим қўлини тозалаб ювиб туриш шартлигини уқтириш зарур.

— Қўл учун ишлатиладинан геллар ҳар бир савдо шаҳобчасида 3-4 минг сўмдан сотилади. Сотиб олиб болага унинг қўлланишини тушунтиринг ва бугуноқ рюкзагига солиб қўйинг.

Азиза Умар кундалигида ёзилишича, Сингапурдаги мактабларда бундай геллар катта идишларда ҳар бир қаватда бўлиб, болалар кунига 5-6 марта келиб қўлларини дезинфекциялаш уқтирилган. Ҳар қандай юқумли касалликлар эпидемиясининг олдини олиш учун ёрдам берадинан яхши одат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг