Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус яна 2 юртдошимизнинг умрига зомин бўлди

Коронавирус яна 2 юртдошимизнинг умрига зомин бўлди

Фото: «Tvcenter.ru», иллюстратив фото

2021 йил 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102892 (+287) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 6 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида,

20 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида, 39 нафари Тошкент вилоятида,

ССВ хабарига кўра, 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 10, Андижон вилоятида 14, Бухоро вилоятида 4, Қашқадарё вилоятида 19, Навоий вилоятида 8, Наманган вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 26, Сурхондарё вилоятида 13, Фарғона вилоятида 18, Хоразм вилоятида 12, Тошкент вилоятида 37, Тошкент шаҳрида 166 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98923 (+331) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 704 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3265 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг