Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, қўшнилар ва жаҳондаги вазият, 23 март (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, қўшнилар ва жаҳондаги вазият, 23 март (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони учтага кўпайиб, жами 46 нафарга етди.

Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 62, Қирғизистонда 16, Афғонистонда 40 нафар (1 нафари тузалиб кетган) инсонда коронавирус аниқланди. Афғонистонда илк маротаба коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё миқёсида коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар: Хитой (81 496), Италия (59 138), АҚШ (35 345), Испания (33 089) ва Германия (27 289).

Коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари Италия (5 476), Хитой (3 271), Испания (2 206), Эрон (1 812) ва Францияда (674) қайд этилган.

23 март кунига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар сони 354 677 нафарга етди, шундан 15 436 нафари вафот этган, 100 462 нафар бемор тузалган. Бугун 36 468 нафар инсонда коронавирус аниқланди, 1 682 нафар бемор вафот этган, 5 762 нафар соғайган инсонга уйига жавоб берилган.     

Айни пайтда дунёнинг 167 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг