Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишончли ва йиллар давомида мижозлар меҳрини қозонган компания (видео)

Xabar.uz сайтининг «Ucell» минтақавий филиалларига медиа-тур ташрифи давом этади. Навбатдаги лавҳамиз бир миллионга яқин абонент ишончини қозонган «Ucell-Самарқанд» минтақавий филиалидан тайёрланди.

«Ucell» алоқа компаниясининг уяли алоқа бозорида юқори поғонани эгаллаб келаётгани кўпчиликка маълум. Албатта, бу янги технологияларни жорий этиш, абонентларга индивидуал ёндашиш ҳамда тинимсиз меҳнат натижасидир.

— Биз мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди, жумладан, энг чекка жойларида ҳам сифатли алоқа хизматларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Муҳандислар билан бирга алоқа сифатини ўрганиш учун аҳоли билан учрашувлар ҳам ўтказдик ва бу 2020-2022 йилларда тармоқни ривожлантиришнинг батафсил режасини тузишимизга хизмат қилди, —  дейди «Ucell-Самарқанд» минтақавий филиали директори Камол Муҳамадиев.

Муҳими, карантин даврида компания ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Айни пайтда ҳам ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобларни тақиш талаблари сақланиб келмоқда. Иш жойида барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Бундан ташқари, ҳар куни тўрт маротаба дезинфекция тадбирлари ҳам ўтказилади.

— Мен Самарқанд вилоятидаги абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳида раҳбар бўлиб ишлайман, — дейди Абонентлар бўлими раҳбари Венера Хван. — «Ucell-Самарқанд» минтақавий филиалимизда абонентларга хизмат кўрсатувчи иккита офис мавжуд. Булар Самарқанд ва Каттақўрғон. Уларда 12 нафар оператор ишлайди ва биз кунига ўртача 300 га яқин абонентга хизмат кўрсатамиз. «Ucell» компаниясининг Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 8 миллионга яқин абоненти бўлса, шундан 1 миллионга яқини Самарқанд вилоятидан.

Бугунги кунда офисга ташриф буюрган ҳар бир абонентнинг ҳарорати ўлчаниб, қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилади. Карантин даврида компания раҳбарияти томонидан ходимларнинг ишга ва уйга махсус транспортда келиб-кетиши тўлиқ йўлга қўйилди. Шунингдек, Самарқанд минтақавий филиали абонентлар учун ҳафтасига 7 кун тушлик ва дам олишсиз хизмат кўрсатади.

— Самарқанд вилояти аҳолисига 280 та антенна хизмат кўрсатади. Техник гуруҳимизнинг асосий вазифаси — авария ҳолатларида тезкор чора кўриш ва электр таъминоти бор-йўқлигидан қатъи назар, алоқа таъминотини узлуксиз таъминлаб бериш, — дейди филиал муҳандиси Шерзод Сулейманов. — Ушбу мақсадда жойлардаги антенналаримизга мобиль ва стационар генераторлар ҳамда қуёш аккумуляторлари ўрнатилган.

Ҳа, бу каби шароит ва қулайликларнинг барчаси аҳолига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатиш учун эканлиги кундек равшан. Карантин даврида сим карталарни уйгача етказиб бериш тизимининг ташкил этилгани эса яна бир ютуғидир.

— Мен «Ucell-Самарқанд» минтақавий филиали билан уч йилдан бери ҳамкорлик қиламан. Бугунга келиб дилерлик нуқтамизда 5 нафар ходим фаолият олиб бормоқда, — дейди дилер Жавоҳир Меликов.  — Ушбу уяли алоқа операторини бежиз танламаганман. Компания ишончли ва кўп йиллар давомида мижозлар меҳрини қозониб келмоқда. Компания мунтазам қизиқарли тарифлар ва хизматларни тақдим этади. Карантин даврида таклиф этилган янги тарифлар эса бунга яққол мисолдир. Компания — соҳада ҳар доим етакчи, бозорда биринчилардан бўлиб айнан «Ucell» 4G ва 5G технологияларини амалиётга татбиқ этди. У ҳар йили янгидан-янги хизматларни таклиф этиш устида ишлайди.

«Ucell-Самарқанд» минтақавий филиали барчани самимият билан ўз офисида кутиб қолади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг