Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Филмларда янги йил мўъжизалари

Филмларда янги йил мўъжизалари

Янги йилда мўъжизаларга бой филмлар байрам шукуҳига шукуҳ қўшади. Нафақат болалар учун таътил қизиқарли ўтади, балки катталар ҳам ушбу филмлар орқали болаликка қайтадилар.

Янги йил филмларининг аксарияти завқли ва меҳрли. Бу филмлар ҳаммага ёқади, қайта-қайта кўрсангизда зерикмайсиз!      

 

«Уйда ёлғиз»  

Ҳеч бир янги йил байрами мана шу филмсиз ўтмайди. Болакайнинг қувноқ овози эшитилиши билан айниқса болажонлар экран қаршисига михланадилар. Америкалик оила Чикагодан Европага жўнаб кетади, лекин йўлга шошиб тадорик кўришгани учун ота-оналар уйда фарзандларидан бирини унутишади. Бироқ, болакай ўзининг мустақиллиги ва жасурлиги билан қароқчиларнинг таъзирини беради. Болакай билан қароқчилар ўртасидаги саргузашт яхшилик билан тугайди.

«34-уйдаги мўжиза»

Ажойиб меҳрли кино! Кичкина болалар мўъжизаларга чин дилдан ишонишади ва йилнинг сеҳрли байрамини интиқлик билан кутишади. Отасиз вояга етаётган 8 ёшли Сюзан қорбобонинг ҳақиқий сеҳргар эканлигига ишонмайди. Гарчи Сюзан қорбобо учун ўзининг янги йил совғаларининг рўйхатини тузса ҳам, у ҳаётдаги энг кўп орзу қилинган совғаларни кутмайди... Аммо мўъжиза Сюзаннинг қорбобо билан Ню-Йоркдаги катта «Коул» дўконида учрашгандан кейин содир бўлади. Сюзан тушунади: қорбобо — ҳақиқий ва унинг орзулари албатта амалга ошади.

«Омадсизлар ва янги йил»

Филм бир эр-хотиннинг янги йилни қандай ёмон кўриши ҳақида... Лютер ва унинг рафиқаси Нора янги йилни ва у билан боғлиқ воқеаларни ёмон кўради. Бу йил улар буни эътиборсиз қолдиришга қатъий қарор қилдилар ва Кариб денгизида саёҳатга чиқишди. Аммо янги йилдан узоқлашишга уриниш улар кутмаган оқибатларга олиб келади...

«Эски» Янги йил»

Ню-Йоркда яшовчи одамлар ҳақида уч хил ҳикояли филм! Филм қаҳрамонлари ҳеч қачон ухламайдиган шаҳар аҳолисидир. Янги йил арафасида Ню-Йорк бир нечта қаҳрамонларнинг ҳаётини боғлайди: касалхонада вафот этган кекса одам, ваъдаларини бажаришга қарор қилган котиба, Таймс-сквердаги машҳур янги йил шоусининг продюсери. Кўп миллиард долларлик компанияни мерос қилиб олиш учун Эллен отасининг бир қатор ғайриоддий шартларини бажариши керак: Янги йил мактубларини Қорли шаршарага – ота-онаси ўсиб-улғайган шаҳарга етказиб бериш асносида атиги юз доллар сарфлаш. Нотаниш жойда у кўп қийинчиликларни енгиб ўтиши, оддий одамлар дунёси ҳақида кўп нарсаларни ўрганиши, шунингдек, ҳақиқий севгисини топиши ва янги йил руҳини тушуниши керак...

«Байрам тақвими»

Бу кино ҳам романтикага бой! Истеъдодли фотограф қиз келажакни башорат қила оладиган эски янги йил тақвимини мерос қилиб олади. Бу сеҳрли календар уни янги ҳаётга олиб борадими, муҳаббати билан учраштирадими?

«Арча дарахтлари»

Эҳтимол, ҳаётида камида бир марта «Арча дарахтлари»ни томоша қилгандан сўнг, ҳар бир киши «олтита қўл сиқиш» назариясини эслади. Бутун Россия бўйлаб хайрли ишлар занжири тарқалди: ҳар ким қўлидан келганича, отаси президент эканлигини исботламоқчи бўлган болалар уйидаги қиз Варага ёрдам беришга ҳаракат қилишади.

«Полар Экспресси»

Америкалик ёзувчи Крис Ван Эллбургнинг китоби асосида олинган саккиз ёшли Крис уйида сеҳрли поезд тўхтаганда, мўъжизаларга ишонишни деярли тўхтатади. Полар Экспресс болани Шимолий қутбга олиб боради ва у ерда қорбобони кўради. Бир нечта мултфилм қаҳрамонларининг ролларини Том Хенкс ижро этган, шунингдек, у мусиқаси бастакор Алан Силвестри томонидан яратилган қўшиқларни ижро этган. Филм «Энг яхши овоз» ва «Энг яхши қўшиқ» учун «Оскар» мукофотига номзод бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг