Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келаётган дам олиш кунлари об-ҳаво қандай ўзгаради?

Келаётган дам олиш кунлари об-ҳаво қандай ўзгаради?

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати келаётган дам олиш кунлари юртимизда қандай об-ҳаво бўлиши мумкинлигини маълум қилди. 

Кеча кундуз куни мамлакатимиз ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келди. Мамлакатимиз ҳудуди бўйича ёмғир ёғди, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилди. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 10-12° га пасайди.

Бугун республика ҳудудининг каттта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 8-13° илиқни ташкил этади, бу октябрь ойининг охириги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8-10° га пастдир. Фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади. Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади, кундуз куни 11-16° илиқдан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундуз куни 13-18° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг