Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этгани айтилмоқда

Журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этгани айтилмоқда

Фото:«Facebook»

Ижтимоий тармоқларда хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этгани хабари тарқалди. 

Жумладан, журналистнинг яқин қариндоши саналган Фурқат Рўзметов бу ҳақда ёзган.

Давлатназар Рўзметов ўзининг танқидий материаллари ва суриштирувлари билан танилган эди. Марҳумнинг жанозаси 7 ноябрь куни Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида бўлиши маълум қилинган. 

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг