Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда қарздорнинг «Gentra»си олиб қўйилди

Жиззахда қарздорнинг «Gentra»си олиб қўйилди

Жиззахда банк қарздорлигини тўлашдан қочиб юрган фуқаронинг автомашинаси хатланди.

Маълум қилинишича, бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарздор О.А. дан банк фойдасига кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган «Gentra» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси келиб тушган.

Мазкур ижро иши доирасида қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинасини хатлашдан яшириб келган.

Қарздорга жиноят иши қўзғатиш юзасидан суриштирув жараёнида ҳуқуқий оқибатларни тушунтиришлар натижасида «Gentra» автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автомашина аукцион савдоларида сотилиб, тушган пулдан қарздорликлар қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг