Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-Park резиденти мақомини олиш учун энг кўп бериладиган 11 савол ва уларга жавоб

IT-Park резиденти мақомини олиш учун энг кўп бериладиган 11 савол ва уларга жавоб

Фото: «IT-Park»

IT-Park матбуот хизмати резидент мақомини олиш учун  ариза беришда энг кўп бериладиган саволлар ва уларга жавобларни эълон қилди.

  1. Кимлар IT-Park резиденти бўлиши мумкин?

Асосий фаолият тури (IFUT) қуйидагилардан бири бўлган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳар қандай юридик шахс IT-Park резиденти бўлиши мумкин:

  • «Компютерда дастурлаш, маслаҳатлар ва бошқа тегишли хизматлар» (62.0);
  • «Малумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш хизматлари, веб-порталлар» (63.1);
  • «Дастурий таъминот ишлаб чиқариш» (58.2);
  • «Бошқа тоифаларга киритилмаган таълимнинг бошқа турлари» (85.5) – фақат ахборот технологияларини ўқитиш йўналиши бўйича.

Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

  1. Чет эл компанияси IT-Park резиденти бўлиши мумкинми?

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахс IT-Park резиденти бўлиши мумкин, яъни хорижий компания IT-Park резиденти бўлиши учун Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керак.

  1. Якка тартибдаги тадбиркор IT-Park резиденти бўлиши мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас, чунки якка тартибдаги тадбиркор – бу жисмоний шахсдир (юридик шахс ташкил этмаган). IT-Parkнинг резидентлари фақат юридик шахслар бўлиши мумкин.

  1. Бошқа вилоятда рўйхатдан ўтган юридик шахс резидент бўлиши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Ўзбекистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган жойидан қатъи назар, юридик шахслар IT-Parkнинг резидентлари бўлишлари мумкин.

  1. IT-Park резиденти деган мақомни олиш учун ариза қандай топширилиши керак?

IT-Park резиденти мақомини олиш учун сиз IT-Park дирекциясига таъсис ҳужжати ва бизнес-режани илова қилган ҳолда ариза топширишингиз керак. Аризани электрон почта, веб-сайт орқали бериш, почта орқали юбориш ёки IT-Park дирекцияси офисига олиб келиб бериш мумкин.

  1. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёни учун қанча вақт талаб қилинади?

IT-Park дирексияси ҳужжатларни тақдим этилган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқади.

  1. Юридик шахсга IFUT коди бўйича берилган асосий фаолият тури рухсат этилган фаолият турларидан фарқ қилган ҳолатда ҳам IT-Park резиденти бўлиш мумкинми?

ЙЎқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик паркининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига биноан IT-Park резиденти фақат 1-саволга берилган жавобда эслатиб ўтилган фаолият турларини амалга оширишлари шарт.

  1. Нималар юридик шахсни IT-Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишда рад жавобини бериш учун сабаб бўлиши мумкин?

Рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  • Талабларни бузган ҳолда ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • Аризада ва бошқа ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган фаолиятни амалга ошириш.

Рад этиш учун асос бўладиган жиҳатлар дирекцияни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилади.

  1. IT-Park резиденти деган мақомни олиш учун рўйхатдан ўтказиш рад этилгандан кейин ҳам такроран ариза топшириш мумкинми?

Ҳа мумкин. Рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда. Ариза ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш биринчи марта ариза топширилгандаги тартибдаги каби амалга оширилади.

  1. Бизнес режани тузиш вақтида нималарга эътибор бериш керак, қандай маслаҳатлар берасиз?

Бизнес-режада юридик шахс ҳақида, тақдим этилаётган хизматлар, лойиҳалар, асосий молиявий кўрсаткичлар, ташкилий тузилма ҳақида тўлиқ маълумот берилиши ва мақсадлар акс эттирилиши керак.

Бизнес-режада сўралган барча маълумотларни батафсил, аммо лўнда қилиб тақдим этиш тавсия этилади. Маълумотлар муҳим, тузилмавий, ўзаро боғлиқ ва асосли бўлиши керак.

Дирексиянинг бизнес-режага бўлган талаблари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

  1. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни қандай ҳужжатларга кўра тартибга солинади?

Юридик шахсларни IT-Parkнинг резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори билан тартибга солинади.

Янада батафсилроқ маълумотни IT-Park веб-сайтида ёки + 998 (71) 209-11-99 ёки +998 (99) 810-60-27 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиб, шунингдек, [email protected] электрон почтаси орқали олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг