Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истеъмолга яроқсиз бир машина гўшт ёқиб юборилди

Истеъмолга яроқсиз бир машина гўшт ёқиб юборилди

Фото: «China.org.ru»

Жорий йилнинг 3 декабрь соат 02:30 ларда Сирдарё туманида жойлашган «Сирдарё» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ППХваЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида «Қарши-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Чувуллоқ» маҳалласида яшовчи 2000 й.т, Э.Х. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, автотранспорт воситасининг салон қисми ва юкхонасида ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда ҳамда ветеринария кузатув ҳужжатисиз жами 351 кг қорамол гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг лабораториясида текширилганида, истеъмол учун яроқсиз эканлиги юзасидан хулоса олиниб, яроқсиз гўшт маҳсулоти белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Фуқаро Э.Х.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг