Исроил Мадримов бекор қилинган жанги бўйича муносабат билдирди
Супер яримўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 21 декабрь кунги жанги бекор қилинди.
У ўша куни Ар-Риёдда ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида украиналик Сергей Богачук билан тўқнаш келиши керак эди. Аммо жанг Мадримовнинг ўткир бронхит билан касаллангани боис бекор қилинди.
Мазкур жанг бекор бўлишидан олдин Исроилнинг 2025 йил 22 февраль куни Ар-Риёдда WBC Interim камари соҳиби, америкалик Вержил Ортис билан жанги қилиши эълон қилинган эди.
29 ёшли Исроил Мадримов olamsport.com мухбири билан суҳбатда Сергей Богачук билан жанги бекор қилингани бўйича саволга «Ҳа, ҳозирда саломатлигим яхши эмас. Жангнинг бекор қилинишига бош сабаб ҳам шу», дея жавоб қайтарди.
Маълумот учун, 21 декабрь куни Исроил Мадримовнинг ўрнига британиялик Исмаэль Дэвис Сергей Богачук билан тўқнаш келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter